Фотогалерея: Москвада Қурбон Ҳайит лавҳалари

Published

Москванинг Жомеъ Масжидида минглаб мусулмонлар Қурбон Ҳайити намозини ўқиш учун йиғилганлар. Улар орасида минглаб марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари ҳам бор.

Москва
Сурат тагсўзи, Қурбон Ҳайити Исломдаги энг муҳим байрамлардан бири.
Москвада Ҳайит намози
Сурат тагсўзи, Москвадаги Жомеъ масжиди одатдагидек барча намозхонларни сиғдира олмаган. Минглаб кишилар намозларини масжидга ёнбош кўчаларда ўқиганлар. Кўп сонли полиция ходимлари хавфсизликни сақлашга жалб қилинган.
Москва, Ҳайит намози
Сурат тагсўзи, Ҳайит байрами нафақат масжидларда, Москванинг бошқа жойларида ҳам нишонланган.
Москвада Ҳайит намози
Сурат тагсўзи, Қурбон Ҳайит Маккада мусулмонларнинг ҳаж маросимлари ниҳоясига етгач, нишонланади.
Мусулмонлар
Сурат тагсўзи, Ҳар йили 1,3 миллиондан ортиқ мусулмонлар Маккада ҳаж амалини адо этишади. Улар орасида беш минг нафар ўзбекистонликлар ҳам бор.
Москва Қурбон Ҳайити
Сурат тагсўзи, Жониворни қурбонлик келтириш Қурбон байрамининг асосий қисми ҳисобланади.
Москва Ҳайит
Сурат тагсўзи, Қурбон Ҳайити Ийд ал-Адҳа ҳам деб аталади.
Москва Қурбон Ҳайити
Сурат тагсўзи, Қурбонликка сўйилган мол гўштининг бир қисми эҳсон қилинади.