Непалдаги музлик фалокати Марказий Осиё учун огоҳлантиришми? Видео

Сурат манбаси, SOCIAL MEDIA/Reuters/Qirg‘iziston Favqulodda vaziyatlar vazirligi
Ўзбекистон музликларга эга давлат эмас. Аммо мамлакат ичимлик суви, қишлоқ хўжалиги ва энергетикаси учун зарур бўлган сувнинг катта қисми Қирғизистон ва Тожикистон тоғларидаги музликлардан келади. Бугун эса олимлар бу музликлар тез суръатларда қисқараётганидан огоҳлантирмоқда.
Жорий йилнинг 26 август куни Непал ва Тибет чегарасида юз берган ҳалокатли тошқин юзлаб километрлар наридаги мамлакатларда ҳам хавотир уйғотмоқда. Олимлар бу фалокатга музликнинг қулаши сабаб бўлгани эҳтимолини айтмоқда. Баҳайбат тошқин тўсатдан Ҳимолай тоғларидаги бир водийни босиб ўтиб, бутун бошли қишлоқларни вайрон қилди.
Табиий офат оқибатида Непал ва Тибетда мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, минглаб одамлар бедарак йўқолган. Тошқинлар бир қатор гидроэлектр станциялари инфратузилмасига ҳам жиддий зарар етказган. Бедарак йўқолганлар орасида камида 34 мамлакатдан юзлаб чет эл фуқаролари ҳам борлиги тахмин қилинмоқда.

Сурат манбаси, SOCIAL MEDIA/via REUTERS
Непалга қўшни Ҳиндистон мутахассислари - "Ҳиндистон хавотирланиши керак" деб ҳисоблашади. Экспертларнинг таъкидлашича, асл огоҳлантириш Ҳимолай тоғларида нималар содир бўлаётгани - сув, тош, музлик ҳамда улкан ҳажмдаги чўкиндилар бирданига бирлашганда юз берадиган оқибатлар билан боғлиқ.
Шундай экан, Непалдаги фалокат Марказий Осиё учун огоҳлантиришми? Бунга аниқлик киритиш учун Ўзбекистонга сув қаердан келишига назар ташлаймиз. Марказий Осиё музликлари кўпинча "минтақанинг сув минорлари" деб аталади. Айнан шу музликлар ёз фаслида Амударё ва Сирдарёни сув билан таъминлайди.
End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:
Марказий Осиё музликларига нима бўляпти?

Сурат манбаси, Qirg‘iziston Favqulodda vaziyatlar vazirligi
Сўнгги тадқиқотлар Марказий Осиёда 2025 йил музликлар учун рекорд йўқотишлар йили бўлганини кўрсатмоқда. Олимларга кўра, музликлар минтақанинг узоқ муддатли сув хавфсизлигига таҳдид солувчи тезликда эримоқда.
Бу ҳолат Vrije Universiteit Brussel, ETH Zürich томонидан ўтказилган тадқиқотда аниқланган. Тяншан ва Помир тоғларидаги 16 та музликда олиб борилган дала кузатувларига таянган ҳолда, тадқиқотчилар Марказий Осиёдаги музликлар бир йилнинг ўзида қарийб 30 km³ муз йўқотганини ҳисоблаб чиқдилар, бу эса минтақада сақланиб қолган музликлар ҳажмининг деярли 2 фоизига тенг.
iScience илмий мажалласи Марказий Осиё учун Тяншан нега муҳим? – деган саволга жавоб излайди. Шу йилнинг феврал ойида - Музликлардаги ўзгаришлар Марказий Осиёнинг сув минораларига таҳдид солмоқда – сарлавҳаси остида чоп этган ҳисоботида ёзишича, Марказий Осиёнинг "сув минораси" сифатидаги мақомга эга Тяншан минтақавий сув ресурсларини сақлаб туришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бироқ, давом этаётган иқлим ўзгариши музликлар ва қор қопламининг сезиларли йўқолишига сабаб бўлмоқда, дейилади ҳисоботда.
Шундай экан, бу нима учун Марказий Осиёнинг деярли 100 миллион аҳолиси учун муҳим? - деган савол туғилади.

Сурат манбаси, Reuters
Мутахассисларга кўра, Тяншан ғарбий шамоллар таъсирида юқори баландликлардаги ҳудудларда нисбатан кўп ёғингарчилик бўлади. Бу ўз навбатида кенг музликлар, қор майдонлари ва доимий музлоқ қатламларнинг мавжудлигини таъминлайди. Ушбу ҳудуддаги сув ресурслари асосан баланд тоғларда музлик ва қор эришидан, ўрта тоғли ҳудудларда ёғингарчиликдан ҳамда тоғ ёриқларидан келадиган ер ости сувлари захираларидан шаклланади.
Бу омиллар биргаликда Марказий Осиё бўйлаб кўплаб дарёларни озиқлантиради ва минтақавий сув айланишини сақлаб туришда муҳим рол ўйнайди. Шу орқали бу сувлар қарийб 100 миллион кишини чучук сув билан таъминлайди.
Нашр ҳисоботида келтирилишича, Марказий Осиё музликларининг чекиниши тезлашмоқда. 1990 йилдан буён Тяншан музликлари сезиларли чекиниш тенденциясини намоён этмоқда. 1990 йилдан 2015 йилгача Шарқий Тяншандаги музликларнинг умумий майдони қарийиб 22 фоизга қисқарган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Тошаётган тоғ кўллари: Қирғизистонда хавф кучаймоқда

Сурат манбаси, Qirg‘iziston Favqulodda vaziyatlar vazirligi
Олимлар музлик кўллари ҳам кенгаяётганидан огоҳлантиришмоқда. Масалан, Марказий Тяншанда кўллар сони 217 тага кўпайиб, майдони қарийб 10 км² га кенгайган. Асосий савол – Марказий Осиёни, жумладан, Ўзбекистонни нима хавотирга солиши керак?
Айрим мутахассисларнинг фикрича, Непалда юз берган ҳодиса геологик ва иқлимий жиҳатдан Марказий Осиёга бутунлай бегона эмас.
Масалан, Қирғизистонда тоғ кўлларининг тошиши сўнгги йилларда сел ва сув тошқинлари хавфини оширган. 2025 йил 27 июнда Бишкек яқинидаги тоғларда жойлашган Тақир-Тўр кўли тошиб, сув пастга қараб оқиб тушган. Сел туфайли Иссиқ-Ота туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Алмалуу, Пастки Серафимовка ва Кебек-Бий қишлоқларидан жами 950 нафар аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Тоғдан тушган сув қишлоқ аҳолисининг арпа ва далаларни ҳам босган.
Bu Nepalda sodir bo‘lsada, bizdagi geomorfologik va iqlimiy sharoitlar u yerdagidek... ba’zan daryo bo‘yida shoshilinch qurilgan dam olish maskanlari bilan to‘lgan hududlar bor...!
Мутахассислар Тақир-Тўр кўлида сув сатҳи хавфли даражага кўтарилаётганини ўша йил баҳорида ўтказилган махсус тадқиқотлар давомида аниқлаган. Маҳаллий аҳоли ва мутахассисларнинг айтишича, кўл 1994 ва 2009 йилларнинг июн ойларида ҳам тошиб, хавфли вазият юзага келган.
Бундан ташқари, 2024 йил 21 август куни Иссиқкўлнинг жанубий соҳилидаги Зиндон тоғ кўли ҳам тошган. Бунга музликларнинг эриши ва кўл остидаги сув оқимларининг кўпайиши сабаб бўлгани айтилган. Зиндон кўли 2008 йилда ҳам тошиб, ҳудуддаги инфратузилмага зарар келтирган.
Қирғизистонда бундай ҳолатлар аввал ҳам кузатилган. 2017 йилда Иссиқ-Ота туманидаги Челек-Тўр тоғ кўли тошган бўлса, 2021 йилда Сокулук туманидаги Ақбай тоғ кўли тошиб, сув тошқинини юзага келтирган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Непал фожиасида Марказий Осиё учун сабоқ борми?

Сурат манбаси, Pramod Poudel
Қирғизистон Сейсмология институти илмий раҳбари Канат Абдрахматов ижтимоий тармоқларда Непалдаги фалокат ҳақида пост чоп этди. У жумладан шундай деди:
"Бу Непалда содир бўлди. Бироқ, биздаги геоморфологик ва иқлимий шароитлар у ердагидек: глобал исиш билан боғлиқ музликларнинг жадаллашган эриши, сейсмик фаоллик, чўкиндилар билан ортиқча юкланган тор водийлар, баъзан эса бевосита дарё ўзани бўйида шошилинч қурилган дам олиш масканлари билан тўлган ҳудудлар мавжуд...!"

Кузатувчиларга кўра, худди Ҳиндистон Непал тоғларида юз бераётган жараёнларни кузатишга мажбур бўлгани каби, Ўзбекистон ҳам Помир ва Тяншан музликларида содир бўлаётган ўзгаришларни диққат билан кузатишга мажбур.
Непал фожиаси музликлар фақат секин эриб бораётган сув манбаи эмаслигини кўрсатди. Айрим ҳолларда улар тўсатдан хавф манбаига ҳам айланиши мумкин. Марказий Осиёда эса Роғун, Норак, Тўхтагул, Қамбарата ва Чорвоқ каби йирик гидроиншоотларнинг барчаси музликлар шакллантирган тоғ тизимлари ва дарё ҳавзалари билан бевосита боғлиқ.
Марказий Осиёда ГЭСлар ва сув омборлари қанчалик ҳимояланган? Улар XXI аср иқлими учун мос қурилганми?

Сурат манбаси, Social Media/Rasmiy
2020 йил, 1 май куни Ўзбекистонда Сардоба фожиаси содир бўлди. Унда тонг саҳарда Сирдарё вилоятида жойлашган сув омбори девори ўпирилиб кетиб, яқин атрофдаги аҳоли масканлари сув остида қолган эди. Сардоба табиий кўл эмас, балки инсон қўли билан тикланган стратегик муҳим иншоот эди. Бу фожиа музлик билан боғлиқ бўлмасада, сув инфратузилмасидаги муаммо қандай қилиб бир неча соат ичида минглаб одамларнинг ҳаётига таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатди.
Непал фожиаси эса хавф манбаи бундан ҳам юқорида, тоғлар ва музликлар орасида бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон учун музликлар ҳар доим ҳаёт манбаи бўлиб келган. Улар ахолини сув билан таъминлайди, дарёларни тўлдиради, далаларни суғоради ва электр энергияси ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Аммо иқлим ўзгариши даврида музликлар аста-секин янги саволни ҳам ўртага қўймоқда: улар фақат сув манбаими ёки янги хавф манбаига ҳам айланаяптими? Непал фожиаси Марказий Осиёни айнан шу савол устида ўйлашга мажбур қилмоқда.





























